Линклар

logo-print

Жаҳон банки кейинги икки йил давомида Россиянинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари пасайишда давом этишини башорат қилди.

Банкнинг янги ҳисоботида айтилишича, Россия иқтисодининг пасайиши Москванинг Украинага нисбатан сиёсати ортидан ғарб жорий этган санкциялар ва нефть нархининг арзонлаши билан боғлиқ. Ҳисоботда таъкидланишича, 2015 йилда Россия ялпи ички маҳсулоти 3,8 фоизга камайиши кутилмоқда.

Жаҳон банки ўтган йили Ғарб Москвага нисбатан санкциялар жорий этганидан сўнг Россиядан капитал олиб чиқиб кетиш миқдори кўпайганини билдирган. Банкининг ҳисоб қитобига кўра, ўтган йили Россиядан 151 миллиард доллар олиб чиқиб кетилган. Жорий йилда эса Россия банкларидан яна 80 миллиард доллар хорижга олиб чиқиб кетилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG