Линклар

logo-print

АҚШ сенаторлари ФИФАни Россияда жаҳон чемпионатини ўтказмасликка чақирди


АҚШ сенаторлари ФИФАни 2018 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини Россияда ўтказмасликка чақирди.

АҚШнинг 13 сенатори имзолаган ва ФИФАга юборилган мактубда футбол чемпионатини бошқа давлатда ўтказиш таклиф қилинган. Мактубда Россия Украина ҳудудий яҳлитлигига таҳдид солишда давом этаётгани таъкидланган.

“Жаҳон чемпионатининг Россияда ўтказилиши Путин режимини айблаш ўрнига уни қўллаб - қувватлаш сифатида қабул қилиниши мумкин”, дейилади сенаторлар имзолаган мактубда.

ФИФА бундан аввал бир қатор халқаро ташкилотларнинг бу каби чақириқларига рад жавобини берган эди.

XS
SM
MD
LG