Линклар

Узоқ Шарқдаги Охотск денгизида Россия балиқчилик кемасининг ҳалокатга учраши оқибатида 56 киши ҳалок бўлгани аниқланди.

1 апрель куни ҳалокатга учраган кемада 132 киши бўлган. Ўша куни ахборот агентликлари кемадагиларнинг 54 нафари сувда чўкиб ўлгани ҳақида хабар берган эди.

Кемадагиларнинг 63 нафари қутқарилган. Бироқ уларнинг 10 нафари сувда қаттиқ шамоллагани оқибатида ҳалигача хушига келган эмас. Кема ҳалокатига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Қутқарув ишига 25 балиқчилик кемаси жалб қилинган. Халокатга учраган кемада Россия, Мьянма, Вануату, Украина ва Латвия фуқаролари бўлган.

XS
SM
MD
LG