Линклар

logo-print

АҚШ "Россия оккупацион ҳукумати"ни танқид қилди


1 апрель куни фаолияти тўхтатилган ATR телеканали.

1 апрель куни фаолияти тўхтатилган ATR телеканали.

Қўшма Штатлар “Россия оккупацион ҳукумати”ни “Украинанинг босиб олинган Қрим ҳудуди”да қрим татар тилидаги оммавий ахборот воситаларини йўқ қилиш ҳаракатини кескин қоралади.

АҚШ Давлат департаментининг 2 апрель куни тарқатилган баёнотида айтилишича, 1 апрель куни қрим татар тилидаги ягона телеканалнинг ёпилишини “Қримдаги сўз эркинлигини бўғиш ҳаракати” сифатида қабул қилиш мумкин.

Давлат депатраменти матбуот котиби Мари Харф Қримда қрим татар тилида иш олиб борган мустақил ATR телеканали, QHA ахборот агентлиги, “Авдет” газетаси, “Мейдан FM” радиоси ўз фаолиятларини тўхтатишга мажбур бўлганини таъкидлади.

Унга кўра, бу қрим татарларнинг дискриминация қилинишидир.

XS
SM
MD
LG