Линклар

Афғонистондаги террор ҳаракатида камида 17 киши ўлди


Худкуш ўзини портлатиб юборган жой.

Худкуш ўзини портлатиб юборган жой.

Афғонистон шарқида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида камида 17 одам ҳалок бўлди, 40 одам яраланди.

Хабарларда айтилишича, Хост вилояти ҳокимига қарши вилоят марказида ўтказилаётган норозилик намойиши пайтида кучли портлаш содир этилган. Вилоят ҳокими ўринбосари Абдулвоҳид Патан худкуш террорчи ўзини норозилар орасида портлатиб юборганини айтди.

Террорчилик ҳаракати натижасида яраланганлар орасида Афғонистон парламентининг мудофаа қўмитаси раиси Ҳумоюн Ҳумоюн ҳам бўлган.

Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG