Линклар

Эрон ядровий дастури юзасидан музокараларда муросага келинди


Музокаралардан сўнг томонлар суратга тушмоқда.

Музокаралардан сўнг томонлар суратга тушмоқда.

Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати Швейцарияда ўтказилган музокараларда Теҳрон ядровий дастурини чеклаш юзасидан 30 июнда имзоланадиган шартноманинг “асосий параметрлар борасида” муросага келди.

Европа Иттифоқининг ташки сиёсат бўйича мутассаддиси Федерика Могерини Швейцариянинг Лозанна шаҳрида ўтказилган ва жуда узоқ давом этган музокараларда 2 апрелда эришилган келишувни “Эрон ядровий дастурини тўхтатиш йўналишидаги қатъий қадам", деб атади.

Музокараларда Эрон делегациясидан ташқари Франция, Британия, Германии, АҚШ, Россия ва Хитой дипломатлари иштирок этган.

Могерининг айтишича, эришилган келишувга кўра, Эронда уранни бойитиш қуввати пасайтирилади ва бу иш билан шуғулланиб келган ташкилот ядро физикаси тадқиқот марказига айлантирилади. Эронда бойитилган ураннинг муайян қисми эса Теҳрондан қабул қилиб олинади. Бунинг эвазига эса АҚШ ва Ғарб давлатлари Эронга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилади. Лекин бунинг учун БМТ ва Жаҳон атом энергияси ташкилоти Эрон ўз мажбуриятларини бажараётганини тасдиқлаши керак бўлади.

Ғарб Эронни ядровий қурол яратишга урнинаётганликда айблаб келаётган эди. Эрон эса ўз ядровий дастури тинчлик мақсадларини кўзлашини билдирган.

XS
SM
MD
LG