Линклар

Деновда "президент уйлари" қурилган маҳаллани сув босди


Деновдаги Ҳитоян мавзесидаги намунавий уйлар қурилган маҳалла.

Деновдаги Ҳитоян мавзесидаги намунавий уйлар қурилган маҳалла.

Сурхандарё вилоятининг Денов туманидаги президент намунавий уйлари қурилган Хитоян мавзесидаги маҳаллани сув босди.

Интернетдаги ижтимоий тармоқларнинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари томонидан ташкил этилган “Жамоатчилик назорати” гуруҳи "президент уйлари" барпо этилган мазкур кўча асфальт, ариқлар ва дренаж системасининг мавжуд эмаслиги сабабли ёғингарчилик пайтида лойқа кўлга айланаётганини билдирди.

“Жамоатчилик назорати” гуруҳи бундан аввал ҳам президент намунавий уйлари қурилган бошқа маҳаллаларда ҳам худди шу каби ҳолатлар кузатилганини билдирган эди.

Ўзбекистонда “президент уйлари” ёки “намунавий уйлар” деб аталувчи турар-жойларни барпо этиш бўйича давлат дастури 2009 йилда амалга киритилган эди. Жорий йилда Сурхандарё вилоятида мазкур дастур асосида 18 мавзеда яна 975 “намунавий уй” қуриш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG