Линклар

logo-print

Россиянинг икки учоғи Ямандан постсовет давлатлари фуқароларини олиб чиқди. Улар орасида 47 ўзбекистонлик ҳам бор.

Бу ҳақда ТАСС агентлиги маълумот тарқатди. Хабарда айтилишича, икки самолётда 284 одам Ямандан эвакуация қилинган. Улар орасида Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Яман, Белорус, Озарбайжон, Польша, Қирғизистон, Украина, Канада, Сербия, Литва ва Молдова фуқаролари бор.

Самолёт Москвадаги Чкаловский аэродромига қўндирилган.

Аввалроқ Озодлик Ямандаги ўзбекистонликларга таянган ҳолда жанглар кетаётган мазкур ҳудудда 3 мингга яқин ўзбек шифокори меҳнат қилаётгани ҳақида хабар берган эди. Айрим хабарларга қараганда, Ўзбекистон ҳукумати Ямандаги ўзбекистонликларни олиб чиқиш илтимоси билан Россияга мурожаат қилган.

Шиа жанггариларининг Хутий гуруҳи Яман сунний президентини мамлакатдан қочиб кетишга мажбурлаши ортидан Саудия Арабистони етакчилигидаги минтақавий коалиция ҳарбийлари 28 мартдан буëн жангарилар истеҳкомларига қарши кенг кўламли ҳаво ҳужумлари уюштирмоқда.

XS
SM
MD
LG