Линклар

АҚШ Россия ҳукумати томонидан кўплаб йирик қримтатар оммавий ахборот воситалари, жумладан, ATR мустақил телеканали ёпилганини қоралаб, улар фаолиятини зудлик билан қайта тиклашга чақирди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмийси Мари Харф баёнотида айтилган.

Баёнотда Қримдаги оммавий ахборот воситаларининг ёпилиши сўз эркинлигини бўғиш учун қилинган навбатдаги қадам ўлароқ баҳоланган.

Шунингдек, ушбу ҳужжатда Қрим аннексиясига қарши чиққан қримтатарлари камситилиб, қўрқув ва босимларга учраётгани ҳамда уларнинг уйлари, сиёсий ташкилотлар ва масжидларда рейдлар ўтказилгани таъкидланган.

"Қрим Украинанинг ажралмас қисми ва АҚШ аввалгидай Украина ҳудудининг ахлитлиги ва суверенитетлигини қўллайди", дейилади баёнотда.

1 апрель куни қримтатар тилида чиқадиган дунёдаги ягона канал бўлган Симферополнинг АТР телеканали ҳамда "Майдон" радиостанцияси ва "Лале" болалар телеканали ҳам фаолиятини тўхтатди. Россия томони талаб қилган қайта рўйхатдан ўтиш жараёни имконсиз бўлгани ушбу каналлар ёпилишига сабаб тарзида кўрсатилмоқда.

XS
SM
MD
LG