Линклар

Тошкент вилоятининг “Бекободйўлсаноат” ишлаб чиқариш корхонасининг темирйўл цехи раҳбари Самин Раҳмонбердиев цеҳга тегишли еттита вагонни бўлакларга бўлган ҳолда сотиб юборгани учун олти йилга қамалди.

Бекобод туман жиноят ишлари бўйича суд ҳукмига кўра, Раҳмонбердиев сотиб юборган вагонларнинг ҳар бирининг нархи 9 миллион сўм атрофида бўлган. Суд унинг давлатга тегишли жами 249,81 миллион сўмлик мулкни сотиб пулини ўзлаштирганини аниқлаган.

“Ҳуқуқ” газетаси ёзишича, Раҳмонбердиев тепловоз двигателини ҳам пуллаган.

Суд ҳукмига кўра, Раҳмонбердиев давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаши лозим.

XS
SM
MD
LG