Линклар

Исроил Теҳрон ядровий дастурини халқаро санкциялар юмшатилиши эвазига қисқартириш мaсaлaсидаги Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати иштирокида эришилган келишувни “жуда хавфли йўналишдаги” қадам дея атади.

Исроил ҳукумати вакили Марк Регевга кўра, Эроннинг ягона мақсади ядровий қуролга эга бўлишдир. Регев ушбу келишув Эроннинг бомба яратиш ҳаракатларига тўсиқ бўла олмайди.

“Мазкур келишув шартларига кўра, Эронда нафақат қимматбаҳо ядровий инфратизим қолади, балки мамлакатдаги ядровий объектлардан ҳеч қайсисини ёпишмайди”, деди Марк Регев.

2 апрель куни кечқурин саккиз кунлик сўзлашувлар натижасида Теҳрон ядровий дастурини чеклаш юзасидан ёзда ўтказилиши режаланган шартноманинг “асосий параметрлари” борасида муросага эришилди.

АҚШ Президенти Барак Обама ушбу муросани “тарихий англаш” натижасида эришилган “асосий мақсадларга мос бўлган” “фойдали келишув” дея атади.

XS
SM
MD
LG