Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама Теҳрон ядровий дастурини халқаро санкциялар юмшатилиши эвазига қисқартириш мaсaлaсидаги Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати иштирокидаги музокаралар натижасида эришилган келишувни “тарихий англаш” натижасида эришилган “асосий мақсадларга мос бўлган” “фойдали келишув” дея атади:

- Биз кўп йиллик қатъий принципиал дипломатия натижасида ушбу келишувга эришдик. Бу фойдали келишув. У бизнинг асосий мақсадларимизга жавоб беради. Ушбу келишув Эроннинг ядровий қуролни ривожлантириш йўлларига барҳам беради, - деди Барак Обама.

АҚШ тарқатган маълумотномада айтилишича, агар Эрон “ўз мажбуриятларига амал қилса” мамлакатга қарши жорий қилинган санкциялар бекор қилинади.

Эрон ўз ядровий дастури бўйича барча муҳим хавотирларни бартараф қилиш учун мажбуриятларини бажарса, АҚШ, Европа Иттифоқи ва БМТ Хавфсизлик кенгаши жорий қилган санкциялар тўхтатилади.

Мабодо Эрон ўз бўйнига олган мажбуриятларини бажармаса, АҚШ ва Европа Иттифоқи санкциялари автоматик равишда қайта тикланади. Агар келишмовчиликларни ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, БМТ Хавфсизлик кенгаши санкциялари ҳам қайтадан жорий қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG