Линклар

logo-print

Ўзбекистон, Украина, Озарбайжон, Туркманистон ва Молдова МДҲ Ташқи ишлар вазирларининг Бишкекда ўтган йиғинида Россияга нисбатан санкцияларга норозилик билдирилган ҳужжатни имзолашдан бош тортди.

Хабарларга кўра, мазкур ҳужжат Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига тақдим этилиши назарда тутилган эди. Ҳужжат Россия, Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан имзоланди.

Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Молдова Киев вакилларининг “Россия Украина ҳудудий яҳлитлигини бузгани ва Украина шарқидаги қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлаётгани ҳужжатда акс этмаган”, деган позициясини қўллаган ҳолда, ҳужжатни имзолашдан бош тортган.

XS
SM
MD
LG