Линклар

logo-print

Лукашенка Россия Украина шарқига қурол берган бўлиши эҳтимолдан соқит қилмайди


Белорус президенти Александр Лукашенка Украина шарқидаги жанглар борган ҳудудларга Россия томонидан қурол етказиб берилганини эҳтимолдан соқит қилмайди.

Bloomberg нашрига интервью берган Лукашенка бу мавзуда гапирар экан Россия айримачиларга қурол етказиб бергани тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ эканини, “бироқ Россия қурол етказиб берган бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмаслигини” айтди.

Россия ҳарбийларининг Украина шарқидаги жангларда иштирок этгани тўғрисидаги тахминлар ҳақида гапирар экан, Лукашенко: “Россия у ерга ҳарбийларини жўнатиб, ўзини-ўзи шарманда қиладиган даражада аҳмоқ эмас”, деб таъкидлади.

Москва Ғарбнинг Украина шарқидаги вазиятни издан чиқаришда Россиянинг қўли борлиги тўғрисидаги иддаоларини рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG