Линклар

logo-print

Туркия Қримда қрим татарлари "мазлумлик ҳолатида" яшамоқда, деб ҳисоблайди


Мавлуд Чавушўғли.

Мавлуд Чавушўғли.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Россия томонидан 2014 йилнинг мартида аннекция қилинган Қримда “қабул қилиб бўлмайдиган вазият юзага келган”, деб баёнот берди.

Литвада 3 апрель куни журналистлар олдида чиқиш қилган Чавушўғли қримликлар, айниқса туркий тилли қрим татарлари “мазлумлик ҳолатида” эканини такидлади. Унга кўра, яқин кунлар ичида Туркия Қримга инсон ҳуқуқлари вазиятини ўрганиш учун норасмий миссия жўнатади.

Чавушўғли Туркия Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларга қўшилмаётган бўлса-да, “Қрим ноқонуний аннекция қилинган”, деган нуқтаи назардан воз кечмаслигини билдирди.

Чавушўғли баёнотидан икки кун олдин Қримдаги қрим татар тилида кўрсатувлар берувчи ягона телеканал Россия томонидан ёпиб қўйилган эди.

XS
SM
MD
LG