Линклар

Суриялик бола Ҳалабнинг Фардоус мавзесидаги уйига бомба тушганидан сўнг ўз нарсаларини бошқа ерга кўчирмоқда. Пастдаги суратда эса милтиқ кўтариб юрган она сути оғиздан кетмаган суриялик болакай.

Белорус католиклари 1 апрель куни Минскда Исо Масиҳни хотирлаб тадбир ўтказмоқда.

Мозори Шарифдаги Кўк масжид олдида шар сотаётган бола.

Швейцариянинг Эрон ядровий дастури бўйича музокаралари ўтаётган Лозаннадаги саройда россиялик журналистлар бўш вақтида шахмат ўйнамоқда.

Ироқ ҳарбийси 1 апрель куни Тикрит шаҳрини озод қилиш пайтида асир олинган “Исломий давлат” гуруҳи жангарисини дўппосламоқда.

Россияда ўтган Мода ҳафталигида рус армияси лойиҳалар бюроси томонидан 2015-2016 йилда ҳарбийча кийим иштиёқмандлари учун мўлжалланган янги моделлар намойиш этилди.

Террорчи 31 март куни Истанбулда гаровга олинган шаҳар бош прокурори Махмат Салим Киразни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда. Кираз қутқариш амалиёти пайтида ўқ тегиб ҳалок бўлган. Уни гаровга олганлар ҳам амалиёт пайтида ўлдирилган.

Курд жангчилари Суриянинг Кобани шаҳри яқинидаги уйлардан бирида дам олмоқда.

Покистонлик бола Исломобод атрофидаги мавзелардан бирида “лайлак” учирмоқда.

Ҳинд фермерлари Аллоҳобод шаҳридан ўтувчи Ганг дарёси соҳилида етиштирган ошқовоқларини ташимоқда.

Афғонистонлик уруғ заводи ишчиси уруғларнинг сарасини сарага, пучагинга пучакка ажратмоқда.

Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий денгизчилари Пхохан порти яқинидаўқув машғулоти ўтказмоқда.

Афғон болалари Афғонистон-Покистон чегарасидан автомобил эҳтиёт қисмларини олиб ўтмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG