Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:22

Тошкент Берлин учун Термиз базаси ижара ҳақини кўтармоқчи


Ўзбекистон ҳукумати Германия учун Термиз базаси йиллик ижара ҳақини икки баравар ошириш ниятида. Бу ҳақда Германияда чиқадиган Der Spiegel рўзномаси жума куни хабар қилди.

Германия ҳукумати делегацияси яқин кунларда Тошкентда Ўзбекистоннинг Термез шаҳридаги ҳарбий ҳаво базасидан фойдаланишда давом этиш масаласини мухокама қилади.

Der Spiegel рўзномасига кўра, Ўзбекистон томони база ижарасини 2016 йилдан қайриб икки баравар, яъни 35 миллион евродан 72,5 миллион еврога кўтармоқчи.

Озодлик ўтган йилнинг октябрида Германия мудофаа вазирлигидаги манбасига таяниб, Тошкент ва Берлин Термиз ҳаво базасидан фойдаланиш муддатини узайтиришга доир келишувни имзолаганини хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG