Линклар

Ўзбекистонлик хонанда Юлдуз Усмонова 2 май куни АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида концерт беришни режаламоқда.

Master Theater саройида бўлиши кутилаётган концерт “Сен учун” деб номланади. Бу ҳақда Anons.uz хабар қилди.

Айни пайтда Усмонованинг АҚШда бу сафарги режалаган концерти ҳам барбод бўлишидан кўпчилик чўчимоқда.

51 ёшли ўзбекистонлик хонанда Юлдуз Усмонованинг тожикистонлик поп юлдуз Шабнам Сурайë билан биргаликдаги ўтган йил октябрь ойига режалаган концерти ҳақида Нью-Йорк кўчаларига афишалар осилган эди.

Аввалига "ташкилотчилик ишларидаги камчиликлар" сабаб сифатида кўрсатилиб¸ концерт декабрь ойига кўчирилди.

Кейин эса концерт ташкилотчилари томоша бутунлай бекор қилинганини эълон қилишди.

Сўнгги бор Юлдуз Усмонова 2013 йилда Нью Йоркда концерт берган эди.

XS
SM
MD
LG