Линклар

logo-print

Австралиянинг Мелбурн ва бошқа йирик шаҳарларида “Исломий экстремизм ва халифачилик”ка қарши норозилик юришида минглаб одам қатнашди.

Улар жамиятнинг исломийлашуви ва гўшт махсулотларининг исломий талаблар асосида “ҳалол” деган тамға билан сертификатлаштирилишига норозилик билдиришди.

Норозилар "No Islam", "No Sharia", "No Halal", деган ёзувли плакатларни кўтариб юриш қилди.

Норозилик ташкилотчиларидан бири Reclaim Australia деб аталувчи ташкилот Австралия аҳолисининг уч фоизини ташкил этадиган мусулмонлар деб бутун миллатга "ҳалол" солиғи солинаётгани ҳақида ташвиш билдирди.

Бир вақтни ўзида Австралияда ирқчиликка қарши намойишлар ҳам бўлиб ўтди.

Ирқчиликка қарши намоийиш ташкилотчиларидан бири Австралиядаги "Ирқчиликка ўрин йўқ" деб аталувчи ташкилот фаоллари Reclaim Australia ташкилотини мамлакатда аксил исломий кайфиятларни қўзғотаётганликда айблашди.

Австралиянинг айрим шаҳарларида исломийлашувга қарши гуруҳ фаоллари ва ирқчиликка қаршилар ўртасида тўқнашувлар келиб чиққани ҳақида хабарлар бор.

XS
SM
MD
LG