Линклар

logo-print

Франция қутқарувчилари Germanwings ширкатига қарашли самолёт қулаган жойда қидирув ишларини тўхтатди. Расмийлар бундан буён ҳалокат жойидан топилган ашёвий далиллар ўрганилишини айтмоқда.

24 март куни Барселонадан Дюссельдорфга учган бу самолёт бортидаги 150 кишининг ҳаммаси нобуд бўлган.

Терговчилар хулосасига кўра, авиаҳалокат иккинчи учувчи Андреас Лубиц томонидан атайлаб уюштирилган. Airbus A320 самолётини бошқаришда иштирок этган Лубиц фожеа олдидан бошқарув кабинасига кема капитанини киритмаган ва бошқарувни тўлиқ қўлга олиб, учоқни Альп тоғларига урган.

Авиаҳалокатдан кейин Лубицнинг уйидан унинг асаби хаста экани ва ўзини ўлдиришга мойиллиги бўлганига оид ҳужжатлар топилган.

Аввалроқ Германия прокуратураси учувчи Андреас Лубиц авариядан олдин ўзини ўлдириш йўллари ҳақида Интернетдан маълумот қидиргани аниқланганини билдирганди.

XS
SM
MD
LG