Линклар

logo-print

Зариф: Ядровий дастур бўйича якуний битим имзоланмаса, Теҳрон ядровий фаолиятини қайта бошлаши мумкин


Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Лозаннадаги музокараларда, 2015 йилнинг 2 апрели.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Лозаннадаги музокараларда, 2015 йилнинг 2 апрели.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф, агар Теҳрон ядровий дастури бўйича Ғарб билан якуний битим имзоланмаса, ўз мамлакати ядровий амалиётларни қайта бошлаши мумкинлигини билдирди.

Эрон бош дипломатига кўра, агар қарши томон битим шартларига риоя қилмайдиган бўлса, Теҳрон “тегишли қарорлар” қабул қилишга ва аввалгидек ўз ядровий дастурига қайтишга ҳақли.

Зариф бу мулоҳазани 4 апрель оқшомида Эрон давлат телевидениедаги ток-шоуда берилган саволга жавоб ўлароқ айтди. Шарҳловчилар фикрича, Зарифнинг бу баёноти 2 апрель куни Швейцарияда эришилмиш битимга мутлақо қарши бўлган эронлик консерватив сиёсатчиларни юпатишга қаратилган.

Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати Швейцарияда ўтказилган музокараларда Теҳрон ядровий дастурини чеклаш юзасидан 30 июнь куни имзоланадиган шартноманинг “асосий параметрлари борасида” муросага келганди. Мазкур шартнома Теҳронга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилиш эвазига унинг ядровий дастурини қисқартиришни кўзда тутади.

XS
SM
MD
LG