Линклар

Ироқ бош вазири ИД сафидаги хорижий жангариларни енгиш қийин бўлаётганидан баҳс этди


Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий.

Ироқ бош вазири, агар Исломий давлат гуруҳи хориждан жангари ёллашда давом этаверадиган бўлса, бу экстремистик гуруҳни ҳеч қачон енгиб бўлмайди, деган фикрда.

Германиянинг Der Spiegel нашрига берган интервьюсида Ҳайдар ал-Абодий Исломий давлат гуруҳидаги жангариларнинг 57 фоизини ташкил қилган ироқликлар муаммо туғдирмаётгани, чунки ҳукумат кучлари Тикрит шаҳрига кирганда улар қочиб кетганларини айтди.

Ироқ бош вазирига кўра, ҳукумат кучлари учун асосий муаммо чет эллик жангарилар бўлган. Собит мафкурага эга бу 43 фоиз жангари қочадиган жойи бўлмагани учун елкасини деворга тираб тураверган.

Ал-Абодий: “Агар Исломий давлат гуруҳи бошқа мамлакатлардан жангари ёллайверса, минтақамиздаги ҳеч қайси мамлакат армияси унга қарши туролмайди”, деди.

Ироқ бош вазири фикрича, чет элдаги махсус хизматлар ёшларни болалар порнографиясидан иҳота қилаётганлари каби “Исломий давлат” гуруҳидан иҳота қилиш учун ҳам зарур чораларни кўришлари лозим.

Ҳайдар ал-Абодий 1 апрель куни Тикрит шаҳрининг “Исломий давлат” гуруҳидан озод қилиниши расмий Бағдодга умид бахш этганини айтди, айни пайтда у мазкур гуруҳдан келажак хавф ҳали ҳам катта эканини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG