Линклар

Обама Каримовни президентликка қайта сайлангани билан табриклади


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама Ислом Каримовни 29 март куни ўтган президент сайловидаги ғалабаси билан муборакбод этди. Бу ҳақда UzDaily.uz сайти хабар қилади.

“Президент лавозимида кейинги муддатингизни бошлар экансиз, Сизга ва Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман. Қўшма Штатлар ва Ўзбекистоннинг мустаҳкам ва мунтазам ривожланиб бораётган алоқаларимизга ўз ҳиссасини қўшган кўплаб муштарак манфаатлари бор, шунингдек, биз кўплаб умумий таҳдидларга дуч келмоқдамиз. Биргаликда ишлар эканмиз, иккитомонлама алоқаларимиз кенгайишда давом этиши, ҳамкорлигимиз эса ҳар иккала мамлакатдаги халқларимиз фаровонлиги учун кучайиши мумкин”, дейилади Обаманинг Каримовга йўллаган табригида.

АҚШ президенти телеграммасида турфа хавф-хатарга тўла дунёда узоқ муддатли барқарорлик ва хавфсизликка асосий ҳуқуқ ва эркинликларга эҳтиром дохил демократик ва масъулиятли бошқарувсиз эришиб бўлмаслиги таъкидланади.

“Мен янги президентлик муддатингизда Сиз билан бу муҳим масалалар бўйича бирга ишлашни сабрсизлик билан кутаяпман. Америка халқи номидан Ўзбекистон халқига илиқ табрикларимни йўллайман ҳамда Сизнинг мамлакатингизга тинчлик ва фаровонлик каби илиқ тилаклар изҳор қиламан”, дейилади АҚШ президентининг Ислом Каримовга юборган табригида.

XS
SM
MD
LG