Линклар

Саудия етакчилигидаги коалиция ҳарбий самолётлари Яман пойтахти Санаа шаҳрини 5 апрель куни яна ҳаводан ўққа тутди.

Бугун ҳужумлар давом эттирилаётган 11 кундир ва коалиция қўшинлари Яман президенти Абд-Раббу Мансур Ҳадийга қарши чиқаётган ҳамда Эронга иттифоқчи бўлган Хутий ҳарбийларни нишонга олмоқда.

Reuters агентлиги берган хабарга кўра, тинч аҳоли вакиллари бу ҳужумларда Хутийлар ҳарбийлари макон тутган турар-жой ертўлалари нишонга олинаётганини айтмоқда. Айни пайтда коалиция қўшинлари Яманнинг Саудия Арабистони билан чегараларини ҳам бомбардимон қилмоқда.

Бир кун муқаддам Россия ҳукумати хориж фуқароларини эвакуация қилиш ва инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун ҳужумларни бироз тўхтатиш сўрови билан БМТга юзланди, аммо сўров инобатга олинмади.

Президент Ҳадийнинг ўзи ўтган ҳафтада Хутийлар ҳужуми зўрайиши билан Санаани тарк этиб, соҳилбўйи Адан шаҳрига ўтган.

4 апрель куни БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Валери Амос Яманда сўнгги икки ҳафта давомидаги зўравонликларда 519 одам ҳалок бўлгани, улардан 90 нафари болалар эканини билдирди. Унга кўра, ўн минглаб одам уйини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG