Линклар

5 апрель куни Украинанинг 4 аскари мамлакат шарқида ҳарбий машинага уюштирилган ҳужум чоғида ўлдирилди.

Украина Ички ишлар вазирлиги берган баёнотга кўра, автомобил ҳукумат қўшинлари назорати остида бўлган Счастье шаҳарчасидаги кўприк устида урилган. Бу шаҳарча Донецкдан 170 километр шимоли-шарқда жойлашган.

Ҳужум учун масъулиятни вазирлик россияпараст сепаратчиларга юкламоқда, аммо бу борада мустақил манбалардан тасдиқ йўқ. Дастлабки хабарларда сепаратчиларнинг “танкка қарши ракеталардан фойдалангани” айтилган эди.

Украин аскарларининг навбатдаги ўлими шу йилнинг февраль ойида Украина, Россия, Германия ва Франция етакчилари ўртасида эришилган оташкесим битими ижросини янада заифлаштиргани таъкидланмоқда.

XS
SM
MD
LG