Линклар

logo-print

Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция Ямандаги исёнчилар позицияларини 11 кундан буён ҳаводан нишонга олаётганига қарамай, хабарларга кўра, исёнчилар мамлакатдаги иккинчи йирик шаҳар бўлмиш Адене шаҳри ишғолида муваффақиятга эришганлар.

Хабарларда айтилишича, шиаларнинг Хутий гуруҳи ва аралаш армия қисмлари шиддатли отишмалар қабатида шаҳар маркази томон силжиганлар.

Бу орада коалиция кучлари пойтахт Санаа атрофи ва шимолдаги Саодат шаҳридаги исёнчилар позицияларига ҳаводан зарба беришда давом этмоқдалар.

БМТ маълумотларига кўра, Аденедаги исёнчилар ва президент Абд-Раббу Мансур Ҳодийга хайрихоҳ кучлар ўртасида сўнгги икки ҳафта мобайнида кечган жангларда 500 дан зиёд киши ҳалок бўлган.

Халқаро Қизил Хоч жамияти Яманда уруш гирдобида қолган оилаларга инсонпарварлик ёрдами етказиш учун томонларни 24 соатга ўт очишни тўхтатиб туришга чақирди.

XS
SM
MD
LG