Линклар

logo-print

Украина шарқида 5 апрель куни содир бўлган икки нохуш ҳодиса чоғида украиналик олти аскар ҳалок бўлди.

Украина Ички ишлар вазирлиги ичида аскарлар бўлган ҳарбий машина Киев тасарруфидаги ва айирмачи Донецк шаҳридан 170 километр наридаги Счастье шаҳрига олиб борувчи кўприк устида портлатилгани ҳақида маълумот тарқатди. Мазкур ҳодисада вазирлик россияпараст айирмачиларни айблади, бироқ бу маълумот ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.

Украиналик расмийлар ҳарбий машина танкка қарши ракета воситасида портлатилганини иддао қилмоқдалар.

Украина аксилтеррор марказининг хабар қилишича, ҳалок бўлган тўрт аскар Харьков вилоятидан бўлган.

Ўзини Луганск халқ республикаси деб атовчи тузилма вакиллари мазкур ҳодисага мутлақо алоқалари йўқлигини айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG