Линклар

logo-print

Толибон ҳаракати ўз лидери Мулла Умар ҳаётига оид ҳужжат ёйинлади


Толибон лидери Мулла Умар.

Толибон лидери Мулла Умар.

Афғонистондаги толиблар зоҳидона турмуш тарзи билан танилган ўз пешволари Мулла Умар ҳаётига оид ҳужжат ёйинлади.

Ғарблик таҳлилчилар Толибон лидерининг таржимаи ҳоли айрим мужоҳидлар бошқа гуруҳ ва ташкилотлар сафига ўтиб кетаётган пайтда ёруғ кўрганига эътибор қаратмоқдалар.

Айни пайтда Мулла Умар аллақачон дорилбақога риҳлат қилган бўлиши мумкинлигига оид гап-сўзлар урчимоқда. Бу каби мулоҳазалар Ўзбекистон Исломий Ҳаракати вакиллари томонидан яқинда тарқатилган баёнотдан ҳам ўрин олганди.

Мулла Умар ҳаётига оид 5 минг сўздан иборат ҳужжат 5 апрель куни эрталаб Толибоннинг асосий интернет сайтида унинг Афғонистон толиблари раҳбари этиб тайинланганининг 19 йиллиги муносабати билан пайдо бўлди.

Толиблар лидери 1960 йили Қандаҳор вилоятида туғилган. Таржимаи ҳол қаҳрамони Ҳўтак қабиласининг Томзи уруғига мансуб эканидан баҳс этади. Унда ёзилишича, Мулла Умарнинг отаси Мавлавий Ғулом Наби кўпчилик ҳурмат қилган жамоат арбоби ва закий одам бўлган ҳамда у Умар беш ёшга кирганда оламдан ўтиб кетган. Ота вафотидан кейин оила Ўрузғон вилоятига кўчиб ўтган.

Ҳужжатда Мулла Умар мадраса таҳсилини олгани айтилади, бу эса “у хат-саводи йўқ, оми одам” деган таъкидларга зиддир. Толибон раҳбари Афғонистонга совет қўшинлари бостириб кирганидан кейин ўқишни ташлаб кетгани урғуланади.

Ҳужжатда келтирилган маълумотлар ичида Мулла Умарнинг севимли қуроли РПГ-7 гранатомёти эканига оид қайдлар ҳам бор.

Сўнгги 13 йил ичида Мулла Умар айнан қаерда яшаётгани ҳақида бирор-бир ишончли маълумот пайдо бўлган эмас.

XS
SM
MD
LG