Линклар

logo-print

Тошкентда GSM стандартидаги янги тармоқ ишга тушиши кутилмоқда


UzMobile алоқа оператори расмий сайтидан скриншот.

UzMobile алоқа оператори расмий сайтидан скриншот.

Uzmobile миллий мобиль алоқа оператори 10 апрелдан Тошкент шаҳри ва вилоятида GSM стандартидаги тармоқни ишга туширишга ҳозирланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот агентликлари хабар тарқатди.

Хабарларга кўра, янги тармоқнинг дастлабки босқичда 1 миллион 600 минг мижозга хизмат кўрсатади.

Uzmobile Тошкентда 1020 та станция, 500 комплект радиорелели жиҳоз, коммутацион станция ва биллинг тизимини ўрнатишни режалаган.

2016 йилга бориб мазкур тармоқ барча вилоят марказларини қамраб олиши, у ерларда 8 миллион рақамга хизмат кўрсатишга мўлжалланган 1994 та станция ва 2000 комплект радиорелели жиҳоз ўрнатилиши айтилмоқда.

2017 йил охирига бориб эса Миллий оператор 3986 та станция ва 4000 комплект радиорелели жиҳоз ўрнатиб, бутун мамлакатдаги аҳоли пунктларини қамраб олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

XS
SM
MD
LG