Линклар

Тошкент халқа йўли бўйларида килоси 100 000 сўмлик янги қулупнай сотувга чиқди, “Чарли” нав хос қулупнайнинг бир килоси нархи эса, 150 минг сўмгача боради. Бу ҳақда таҳририяти Тошкентда жойлашган сайтлардан бири хабар қилди. Пойтахт бозори янгиликларини OzodNazarда мустақил журналист Абдураҳмон Ташановдан сўрадик.

Эшиттиришда кўтарилган мавзулардан бири эса, Озодликнинг 4 апрель кунги мана бу хабарида акс этган:

Ўзбекистон, Украина, Озарбайжон, Туркманистон ва Молдова МДҲ ташқи ишлар вазирларининг Бишкекда ўтган йиғинида Россияга нисбатан санкцияларга норозилик билдирилган ҳужжатни имзолашдан бош тортди.

Мазкур ҳужжатнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига тақдим этилиши назарда тутилган эди. Ҳужжат Россия, Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан имзоланди.

Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Молдова Киев вакилларининг “Россия Украина ҳудудий яҳлитлигини бузгани ва Украина шарқидаги қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлаётгани ҳужжатда акс этмаган”, деган позициясини қўллаган ҳолда, ҳужжатни имзолашдан бош тортган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG