Линклар

Президент кўрсатмасига қарамасдан Эски шаҳарда 5 қаватли уйлар қурилади


Эндиликда Эски шаҳар бутунлай бузилиб, замонавий кўринишда қурилади (Сурат рассом Даврон Йўлдошев асари)

Эндиликда Эски шаҳар бутунлай бузилиб, замонавий кўринишда қурилади (Сурат рассом Даврон Йўлдошев асари)

Президент Ислом Каримов Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида янги қуриладиган бинолар уч қаватдан баланд бўлмаслигини қайта-қайта таъкидлаганига қарамасдан, бу ерда 10 та беш қаватли бино қурилиши маълум бўлди.

Gazeta.uz сайтининг Тошкент шаҳар ҳокимлигидаги манбага таяниб берган хабарига кўра, беш қаватли биноларнинг ҳаммаси Эски шаҳарнинг Нурафшон кўчасида қурилади.

Президент Каримов 2013 йилнинг 19 июн куни Жиззах вилоятига сафари чоғида Жиззах шаҳрининг Бош плани ҳақида гапириб, кўп қаватли бинолар қурилишини танқид қилган ва Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида қайта қуриладиган уйлар уч қаватдан баланд бўлмаслигини алоҳида урғулаган эди.

Ўша йилнинг 29 август куни эса Тошкентнинг Хадрасидаги қурилишни бориб кўрган президент Эски шаҳардаги уйларнинг уч қаватдан ошмаслиги ҳақида кўрсатма берган эди.

2020 йилга қадар пойтахтнинг Эски шаҳар қисмини тўлиқ таъмирдан чиқариш ҳақидаги президент қарори 2012 йилнинг 12 мартида имзоланган.

Дастлаб Эски шаҳарда қурилиш ишларининг 2012 йил охирида бошланиши эълон қилинган эди. Кейинчалик қурилиш бошланиш санаси бир неча бор ўзгартирилди.

XS
SM
MD
LG