Линклар

logo-print

Ямандаги ўзбек шифокорларининг Озодликка айтишича, сўнгги икки кунда олтмишга яқин ўзбекистонлик Ямандан эвакуация қилинган.

3 апрель куни Россиянинг иккита самолётида Ямандан олиб чиқилган постсовет давлатлари фуқаролари орасида 47 ўзбекистонлик ҳам борлиги айтилганди.

ТАСС агентлиги маълумотига кўра, сўнгги бир неча кун ичида Ямандан жами 600 нафар киши олиб чиқилган.

Ҳозирча улардан неча нафари Ўзбекистон фуқароси экани ҳақида расмий маълумот эълон қилинганича йўқ.

Аввалроқ Озодлик Ямандаги ўзбекистонликларга таянган ҳолда жанглар кетаётган мазкур ҳудудда 3 мингга яқин ўзбек шифокори меҳнат қилаётгани ҳақида хабар берган эди. Айрим хабарларга қараганда, Ўзбекистон ҳукумати Ямандаги ўзбекистонликларни олиб чиқиш илтимоси билан Россияга мурожаат қилган.

Шиа жанггариларининг Хутий гуруҳи Яман сунний президентини мамлакатдан қочиб кетишга мажбурлаши ортидан Саудия Арабистони етакчилигидаги минтақавий коалиция ҳарбийлари 28 мартдан буëн жангарилар истеҳкомларига қарши кенг кўламли ҳаво ҳужумлари уюштирмоқда.

XS
SM
MD
LG