Линклар

Марказий сайлов комиссиясининг бугун эълон қилган якуний натижалари 30 март кунги дастлабки ҳисоб-китоблардан мутлақо фарқ қилмайди.

Ислом Каримов 90,39 фоиз тўплаган яъни 17 миллион 122 минг 597 нафар сайловчи унга овоз берган.

МСКга кўра, Акмал Саидов 3,08 фоиз, Ҳотамжон Кетмонов 2,92 фоиз, Наримон Умаров эса 2,05 фоиз овоз тўплаган.

Сайловда сайловчиларнинг 91,08 фоизи иштирок этган.

Мухолифатчилар президент сайлови мамлакат конституциясининг 90-моддаси - бир шахснинг икки муддатдан ортиқ президентликка даъво қила олмаслиги ҳақидаги тамойилга зид тарзда ўтказилганини даъво қилганди.

МСК 6 апрель куни Каримовнинг айнан ушбу модда асосида президентлик курсига қайта ўтиргани ҳақида эълон қилди.

Таҳлилчилар Ўзбекистонни 1989 йилдан бери бошқариб келаётган Ислом Каримовнинг ғалаба қилишига шубҳа қилмаётган эди.

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистонда 29 март куни ўтказилган президент сайлови “қонун устуворлигига” зид равишда ўтказилганини хулоса қилди.

XS
SM
MD
LG