Линклар

АҚШ: Эронга қарши санкциялар босқичма-босқич олиб ташланади

Switzerland -- (L-R) British Foreign Secretary Philip Hammond, US Secretary of State John Kerry, EU foreign policy chief Federica Mogherini and Iranian Foreign Minister Mohammad Javad Zarif, react during a press event after the end of a new round of Nucle

Қўшма Штатларнинг айтишича, агар 30 июнга қадар Теҳрон ва дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида якуний келишув имзоланса, Эронга қарши иқтисодий санкциялар босқичмча-босқич олиб ташланади.

Оқ Уй сўзчиси Жош Эрнестнинг айтишича, якуний келишувга мувофиқ, Вашингтон Эронга нисбатан қўлланилаётган жазо чоралари босқичма-босқич олиб ташланишини Теҳрон расмийларига билдирган.

Унга кўра, жазо чораларини олиб ташлашга оид тафсилотлар ҳозирча муҳокама қилинмаган.

Эрон расмийлари АҚШ ва Европа Иттифоқи санкиялари якуний битим имзоланган кундаёқ олиб ташланишига умид қилаётганди.

XS
SM
MD
LG