Линклар

Қирғизистонда ҳукуматга қарши жиҳодга даъват қилган чегарачи ҳибсга олинди.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати сўзчиси Гулмира Бўрубаеванинг айтишича, исми ва ёши ошкор этилмаётган гумонланувчи ҳозирда сўроқ қилинмоқда.

Чегарачи Facebook орқали 4 апрель куни қирғизларни Қирғизистоннинг “кофир ҳукуматига қарши” жиҳодга чақиришда гумон қилинмонмоқда.

Давлат чегара хизматига кўра, ушбу чақириққа олти киши қўшилган.

Қирғизистондан юзлаб мусулмонлар “Исломий Давлат” ва бошқа экстремист гуруҳлар сафидаИроқ ва Сурияда жанг қилаётгани ишонилади.

XS
SM
MD
LG