Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:37

Ўзбекистонда тақиқланган Абдулазиз Карим Истанбулда концерт беради


Абдулазиз Каримнинг Истанбулдаги концерти эълони
Абдулазиз Каримнинг Истанбулдаги концерти эълони

Ўзбекистонлик таниқли хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулазиз Карим 10 йиллик танаффусдан кейин Истанбулда концерт берадиган бўлди. Концерт ташкилотчиси Заҳро Келсарнинг Озодликка айтишича “Қурбон бўламан” деб номланган концерт дастури Туркияда истиқомат қилаëтган ўзбекистонликларга мўлжалланган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулазиз Карим қўшиқлари Ўзбекистонда тақиқлаб қўйилгани, ўзи олдинига Қозоғистонга¸ кейин эса Туркияга чиқиб кетишга мажбур бўлганини айтган эди.

Абдулазиз Каримов
Абдулазиз Каримов

Ўз вақтида Ўзбекистонда урф бўлган поп қўшиқлар ижрочиси ва Жалолиддин Мангуберди операси бастакори¸ Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси аъзоси Абдулазиз Каримнинг 10 йиллик танаффусдан кейин бераëтган илк концертини ташкил қилган Заҳро Келсар Озодлик билан суҳбатда бу қўшиқчининг Туркияда юзлаб мухлиси борлигини айтди:

- Мен ўзим ҳам Абдулазиз Каримнинг мухлисиман. Асли Андижонданман¸ турмушга чиққаним боис Туркияда яшаяпман. Турмуш ўртоғим концертлар ўтказиш билан шуғулланади. Ҳозир Туркияда ўзбек меҳнат муҳожирлари кўпайган. Концертга аксарият ўзбекларнинг келишини кутяпмиз. 17 апрелда бўладиган концертнинг муваффақият қозонишига ишонаман. Чунки бундан олдин Туркияда Юлдуз Усмонова¸ Насиба Абдуллаевалар концерт қўйиб муваффақият қозонишган¸ дейди суҳбатдош.

“Қурбон бўламан” қўшиғи билан танилган ҳофиз

Ўзбекистонлик таниқли хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулазиз Карим ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида ëшлар орасида фавқуллода урф бўлган қўшиқлар ижрочисидир. Айни пайтда ҳофиз ўз қўшиқларининг Ўзбекистонда тақиқлаб қўйилгани, ўзи эса мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлганлигини Озодликка айтган эди.

​Озодлик билан илгари қилган суҳбатида Абдулазиз Карим Ўзбекистонда Давлат телевидениеси, “Ўзбекнаво”, Маданият вазирлигидаги баъзи мулозимлар қўшиқчилар олдига тўсиқлар қўйиш билан шуғулланишини таъкидлаган эди:

XS
SM
MD
LG