Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:46

OzodNazar: “Ўзбекистонда “диний”ларни қамаш давом этаверади”


7 апрель куни Фарғонадан “диний”ларга оид икки хабар етиб келдики, улар Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари тошкентлик Суръат Икромов билан OzodNazarнинг бугунги сонида муҳокама қилинди.

Фарғона вилоят судида диний оқимга алоқадорликда айбланаётган 30 шахс устидан жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Айбланувчилардан бирининг адвокати Озодлик билан суҳбатда судланаётганлар орасида аёллар ҳам борлигини айтди. Бу 7 апрелнинг бир хабари бўлса, яна бир хабари будир: Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида "Ҳизбут Таҳрир" диний оқимига алоқадорликда айбланган 13 киши устидан ҳукм ўқилди. Озодлик манбаларига кўра, 6 апрель кунги маҳкамада маҳкумларга 6-10 йилдан қамоқ ва шартли жазо берилган.

Ахир яқиндагина – Президент сайлови арафасида диний мотивлар билан қамалганларнинг жуда кичик бўлса-да муайян бир қисми амнистияга тушган ва бу ҳолат “диний”ларга нисбатан сиёсат бироз юмшаётганидан далолат бергандай бўлувдику?!

Шу саволни бердик Суръат Икромовга.

Бундан ташқари қимматлаб кетган газни, қамалган ҳокимни ҳам сўрадик...

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:54 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG