Линклар

logo-print

BahsOnline: Ўзбекистон Қримнинг аннексия қилинганини тан олмади. Қўллайсизми, йўқми?

  • Садриддин Ашур

BahsOnline дастурининг навбатдаги сонида расмий Тошкентнинг Қримнинг Россия томонидан қўшиб олинишига муносабати мунозара қилинди.

Бишкекда 3 апрель куни ўтган МДҲ ташқи ишлар вазирлари йиғинида Россиянинг Украинага нисбатан сиёсати ортидан Ғарб давлатлари жорий этган санкцияларга норозилик билдирилган баёнот қабул қилиниши керак эди.

Мазкур баёнот Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига тақдим этилиши назарда тутилган.

Бироқ МДҲга аъзо давлатлар - Украина, Озарбайжон, Туркманистон ва Молдова билан бир қаторда Ўзбекистон ҳам мазкур ҳужжатда Украина ҳудудий яхлитлиги кафолатланган Будапешт шартномаси Россия томонидан бузилмоқда, деган эътироз билан баёнотни имзолашдан бош тортди.

Мазкур баёнот Россия, Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан имзоланди.

Хўш, сиз Ўзбекистон ҳукуматининг бу қарорини қўллайсизми ёки йўқ?

Расмий Тошкентнинг бу баёнотга имзо қўймаслиги Ўзбекистоннинг Кремль томонидан қандайдир босимларга дучор бўлишига сабаб бўлиши мумкинми?

Баҳснинг тўлиғини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG