Линклар

Греция Германиядан 278 миллиард доллар талаб қилмоқда


Греция Mолия вазири ўринбосари Димитрис Мардас.

Греция Mолия вазири ўринбосари Димитрис Мардас.

Халқаро кредиторлар билан мамлакатга аксилинқирозий қарзлар берилиши юзасидан шартномага ўзгартириш киритишга уринаётган Греция ҳукумати Германия Афинадан 278 миллиард доллар қарз бўлиб қолганини иддао қилмоқда.

Афина расмийларининг билдиришича, Германия Иккинчи жаҳон уруши даврида Грецияни босиб олиб, бу мамлакатга етказган зиён учун айнан шунча тoвон пули тўлаши керак. Бу ҳақда Греция Mолия вазири ўринбосари Димитрис Мардас мамлакат парламентининг давлат қарзлари бўйича қўмитасида қилган чиқиши чоғида билдирди.

Греция Бош вазири Алексис Ципрас ўтган ойда Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашуви чоғида ҳам тoвон пули масаласини кўтарган эди. Берлин расмийлари эса, тoвон тўлаш масаласи Греция ҳукумати билан 1990 йилда ҳал этилганини билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG