Линклар

logo-print

Россиянинг Архангельск вилоятида кемасозлик заводида таъмирланаётган “Орёл” атом сув ости кемасига 7 апрель куни ўт кетди.

Хабарларга қараганда, кеманинг олд қисмида резина қоплагичлар ёниб кетган. Кема бортида бўлган одамларнинг барчаси ёнғиндан хавфсиз жойга кўчишга улгурган.

Кема бортида ядровий қурол бўлмагани ва таъмирлаш олдидан кеманинг ядровий ёқилғиси тортиб олингани айтилмоқда.

Ўт ўчирувчилар 7 апрель куни ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлган. “Орёл” сув ости кемаси 1993 йилда ишга туширилган. Кема апрель ойида таъмирлаш учун олиб келинган эди.

XS
SM
MD
LG