Линклар

logo-print

Москвада Кремль яқинида отиб кетилган мухолифатчи Борис Немцов ўлимининг 40 кунлиги муносабати билан хотирлаш маросими ўтказилди.

Бир неча юз одам Немцов ўлдириб кетилган кўприкка 7 апрель куни мухолифатчи портретларини ўрнатиб, гуллар қўйди. Автомобилчилар эса воқеа жойидан сигнал чалиб ўтдилар.

Тадбир уюштирувчилари ижтимоий тармоқларда маросим “Жим турмасликнинг бир дақиқаси” деб аталишини ва Немцов хотираси ҳеч қачон унитилмаслигини ёзиб чиқди.

Россия Бош вазирининг собиқ ўринбосари Борис Немцов Путин режимининг асосий танқидчиларидан бири эди. У Москвада 27 февраль куни Кремль яқинида отиб кетилган эди.

XS
SM
MD
LG