Линклар

Газпром даромади икки ой ичида 70 фоизга тушиб кетди


Газпром Россиядаги энг йирик давлат ширкати ҳисобланади

Газпром Россиядаги энг йирик давлат ширкати ҳисобланади

Россиянинг энг йирик газ ширкати Газпром даромади жорий йилнинг дастлабки икки ойи ичида 70 фоизга тушиб кетди.

Россия Федерал божхона хизматининг хабар қилишича, бунга экспорт тушумларининг озайиши сабаб бўлди.

Федерал божхона хизмати ҳисоб-китобига кўра, январь ва февраль ойлари давомида даромад миқдори ҳаммаси бўлиб 7.4 миллиард долларни ташкил этди.

Газ экспорти 2014 йилнинг дастлабки икки ойида 37.4 миллиард кубометрга етган бўлса, 2015 йилнинг айни муддатида 27.5 миллиард кубометр газ сотилган холос.

Бир минг кубометр газнинг нархи ҳам бир йил ичида 334 доллардан 269 долларга арзонлади.

XS
SM
MD
LG