Линклар

logo-print

Франциядаги аэропортларда маҳаллий авиадиспетчерлар иш ташлаши сабаб юзлаб парвозлар бекор қилинди.

Иш шароитларини яхшилаш талабидаги амал икки кундан буён давом этмоқда.

Диспетчерлар ушбу соҳадаги мамлакатнинг энг йирик касаба иттифоқи – Диспетчерлар миллий синдикати чақириғи билан иш ташлаганлар.

Иш тартибидаги ўзгаришлар асосан маҳаллий парвозларга таъсир кўрсатди.

Франция фуқаровий авиацияси раҳбарияти хабарига кўра, авиадиспетчерлар илгари сураётган талаблардан бири нафақа ёшининг 67 дан 69 ёшга кўтариш режаларига боғлиқдир.

XS
SM
MD
LG