Линклар

logo-print

Россия: Transparency International "хорижий агентлар" сирасига киритилди


Transparency International

Transparency International

Россия Адлия вазирлиги коррупцияга қарши курашувчи халқаро тадқиқот маркази – Transparency International Росси бўлимини хорижий агент вазифасини баражурвчи нодавлат ташкилотлари сирасига киритди.

Адлия вазирлигига кўра, Россия Бош прокуратураси Transparency International фаолиятини текшириш жараёнида ана шундай хулосага келган.

Transparency International ташкилотининг Россия бўлими директори Антон Поминов Адлия вазирлиги қарорига қарши судга шикоят киритишини билдирди.

Transparency International идорий кенгашининг директори Елена Панфилова ташкилот фаолияти мутлақо сиёсий эмаслини айтди.

Декабрда ташкилот коррупция индексини нашр этган унда Россия 136 ўринга қўйилган эди.

Нигерия, Ливан, Қирғизистон, Эрон ва Камерун айни кўрсаткични қайд этган.

Бир неча кун ўтиб Россия президенти маъмуриятининг бошлиғи Сергей Иванов мазкур индексни танқид қилиб чиқди.

Россия Адлия вазирлиги ҳозирга қадар 52 нодавлат ташкилотини «хорижий агентлар» сирасига киритган.

XS
SM
MD
LG