Линклар

48 яшар Комилжон Эсанов Москва вилоятидаги Сахарово миграция маркази ҳудудида вафот этди. Миграция маркази расмийларига кўра, тожикистонлик Эсанов тилга олинган идорага ҳужжат расмийлаштириш учун келган. Ватандошлари фикрича, меҳнат муҳожири Миграция марказидаги ўта оғир шароит қурбони бўлган.

48 яшар Комилжон Эсанов Москва вилоятидаги Сахарово миграция маркази ҳудудида вафот этди. Миграция маркази расмийларига кўра, тожикистонлик Эсанов тилга олинган идорага ҳужжат расмийлаштириш учун келган. Ватандошлари фикрича, меҳнат муҳожири Миграция марказидаги ўта оғир шароит қурбони бўлган.

6 апрель куни Москва вилояти, Троицкий туманидаги Сахарово марказига келган тожикистонлик Комилжон Эсанов бир неча соат навбатда туриб, тун қоронғусида ишга рухсатномасини олган. (Миграция маркази кечаю кундуз ишлайди) Бироқ, у тун бўлгани

Сахарово миграция маркази

Сахарово миграция маркази

сабабли шу марказ ҳудудида тунаб қолиш ва эрталабки транспорт билан ортга қайтишга қарор қилгани ҳақда ўғлига телефон орқали хабар берган.

- Эсанов аҳволи ёмонлашганидан кейин идора қўриқчилари тез ёрдам чақирган, аммо ҳодиса жойига етиб келган дўхтирлар унинг ўлиб қолганини қайд эта олган холос, дейди Озодликка мазкур ҳодиса юзасидан тафтиш бошланганини гапирган Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси расмий вакили Муҳаммад Эгамзод.

Сахарово марказидаги муҳожирлар навбати

Сахарово марказидаги муҳожирлар навбати

Мазкур ҳодиса билан боғлиқ барча масалалар билан Тожикистон Меҳнат, миграция ва ижтимоий муҳофаза вазирлигининг Россиядаги ваколатли ходими Саид Боев шуғулланмоқда. Тожикистон элчихонаси Эсанов жасадини Тожикистонга етказиш бўйича барча ҳаражатларни ўз зиммасига олди, дея қўшимча қилди тожик ваколатхонаси расмий ходими.

Ҳозирда Комилжон Эсановнинг жасади “Боткино” тиббий маркази моргида қолмоқда: тиббиёт экспертлари унинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича тафтиш олиб бормоқда.

Эсановнинг ўлими ҳақида биринчи бўлиб Москвадаги муҳожирлар ҳуқуқлари ҳимояси ташкилоти вакили Каримжон Ёров хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, Комилжон Тожикистоннинг Панжакент шаҳрида истиқомат қилган, ундан тўрт нафар фарзанд – бир қиз ва уч ўғил етим қолди. Ҳуқуқ фаоли Эсанов юрак ҳуружидан вафот этган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Комилжон Эсановнинг тўнғич ўғли Дилшод отаси ҳақиқатан бир неча кунлик навбатда туришдан аҳволи ёмонлашганини тасдиқлади:

- Отам навбатда очлик ва совуқдан ўлган, деб ўйлайман. Биз бирга бир неча кун мана шу ерда навбат кутдик. Ҳеч қандай тартиб йўқ. Ким қандай эпласа, ёлғон ё куч билан, ёки бошқа усуллар билан, навбатни бузиб, патент олади, деди Дилшод Эсанов.

Айни пайтда, Сахарово марказига бориб қайтган кўплаб марказий осиёлик муҳожирлар муассаса кўп сонли қўриқчилар ва итлар билан қўриқланаётган бўлсада, минглаб хорижлик соатлаб ўз навбатини кутаётган марказда бирорта тиббиёт ходими йўқлигини гапирмоқда. Россиядаги Тожик ёшлари иттифоқи раҳбари Иззат Амон Сахарово маркази ходимлари бир неча соат давомида “тез тиббий ёрдам” машинасини ичкарига киришига рухсат бермаганини маълум қилди.

Эслатиш жойизки, 12 мартдан бошлаб “Сахарово” миграция маркази 24-соатлик иш кунига ўтган. Буни Москва Федерал миграция хизматида Москва шаҳрига ҳужжат расмийлаштиргани келаётган муҳожирлар сонининг кўплиги билан Озодликка изоҳлашди. Айрим маълумотларга кўра, Москва ҳудудида бир неча миллион муҳожир яшаб меҳнат келмоқда.

“Сахарово” миграция марказига бориб қайтган муҳожирлардан бири, исмини ошкор қилмаслик шарти билан у ердаги аҳволни Озодликка тасвирлаб берди.

Маълум бўлишича, ҳужжат расмийлаштиргани келганлар ҳар бир навбатда 3-5 соат навбат кутади. Аммо, ҳужжат расмийлаштириш ва тўловларни амалга ошириш учун муҳожир бошқа павильонга янги навбатга туриши лозим. Суҳбатдош доимий равишда навбат кутиб турганлар сони 3 минг кишидан ошишини тахмин қилди. У айниқса қўриқчилар идорага ҳужжат расмийлаштиргани келганларга қўпол муносабатда бўлганига гувоҳ бўлганини айтди.

Бу марказда меҳнат муҳожирларига бўлаётган ғайриинсоний муносабат билан норози бўлган Қирғизистон элчихонаси раҳбариятигина Россия Ташқи ишлар вазирлигидан Сахароводаги “давлатлараро миграция маркази ишида тартиб ўрнатиш” талаби билан расмий нота юборгани тўғрисида Озодлик хабар берган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG