Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:49

Исломий Давлат Ироқдаги нефть майдонларини бой берди


Киркукдаги нефть майдонлари
Киркукдаги нефть майдонлари

Исломий Давлат (ИД) гуруҳининг Ироқда камида учта йирик нефть майдонини йўқотиши ушбу экстремист гуруҳнинг муҳим даромад манбаи озаяётганини англатади.

Германияда нашр этилувчи Sueddeutsche Zeitung гезетасининг 9 апрель куни хабар қилишича, ўтган ҳафталарда Ироқ армияси томонидан ўтказилган йирик контрҳужумлар ИД жангчилари назорат қилган тўртта йирик нефть майдонидан учтасини ишғол этилишига олиб келди.

Мюнхенда нашр этилувчи газетанинг Германия ташқи разведкаси – BNDга иқтибосан ёзишича, ИД кучлари ихтиёрида ҳозир нефть ишлаб чиқариш салоҳиятининг 5 фоизи қолган холос.

Хабарда айтилишича, ИД гуруҳи Ироқ кучлари ҳужумига қадар Ҳимрин ва Ажил нефть майдонлари назоратини бой берган.

ИД ҳалиям шимолий Қаяра нефть ҳавзасини ушлаб турибди.

BND маълумотига кўра, Қаярадан кунига 2 минг баррел нефть олинади.

Sueddeutsche Zeitungгазетаси ёзишича, асосий даромад манбаидан узилиб қолган ИД ҳозирда "нефтни деярли сотмаётир".

XS
SM
MD
LG