Линклар

Керри: АҚШ Эроннинг Яман исёнчиларига ёрдам бераётганидан хабардор


Cано ҳаводан бомбаланмоқда

Cано ҳаводан бомбаланмоқда

АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг айтишича, Эрон Яманда жанг қилаётган Ҳутий шия исёнчиларига ёрдам бериб келаётганини Вашингтон билади.

8 апрель куни Американинг PBS телеканалига берган интервьюсида Керри “Яқин Шарқ беқарорлашса ёки инсонлар бошқа мамлакатларда... очиқ урушларга қўшилса,” Қўшма Штатлар бир четда қараб турмаслигини Теҳрон “тан олиши” шарт, деб айтди.

Эрон Яманнинг йирик ҳудудларини, жумладан, пойтахт Санони босиб олган Ҳусий жангчиларига ёрдам бераётганини инкор этади.

Ҳусийлар Яманнинг энг асосий бандаргоҳ шаҳри Аденни ишғол этиши ортидан Яман президенти Абд Раббу Мансур Ҳади Саудияга қочди.

Саудия Арабистони Ҳусий кучларига қарши ҳаво амалиётларини ўтказаётган иттифоқчи кучларга етакчилик қилмоқда.

Керрининг айтишича, Вашингтон Эрондан таҳдидни ҳис қилган мамлакатларни дастаклайди.

Эрон расмийлари 8 апрель куни Аден кўрфазига икки ҳарбий кемани йўллаганганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG