Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:53

Тожикистон: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳажга навбатсиз боради


Тожикистон Дин қўмитаси кекса ёшдаги фуқаролар, жумладан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳажга бундан буён навбатсиз бориши мумкинлигини маълум қилди.

Тожикистон Дин қўмитасининг сўзчиси Афшин Муқимнинг айтишича, қўмитанинг охирги мажлисида кекса ёшдаги фуқаролар, жумладан уруш қатнашчиларининг ҳажга навбатсиз бориши учун зарурий ҳужжатларни тайёрлаш қарори олинган.

Унинг илова қилишича, Тожикистоннинг баъзи туманларида ҳаж сафарига бориш навбати 2020 йилга етган.

Янги жорий этилган имтиёз эса кекса фуқароларга ҳажга боришни осонлаштиради.

Тожикистон Дин қўмитаси хабарига кўра, уруш иштирокчилари учун президентнинг махсус квотаси амал қилади ва ушбу квотага мувофиқ, ҳар йили 30 нафар уруш фахрийси бепул ҳажга бориш ҳуқуқига эга.

XS
SM
MD
LG