Линклар

logo-print

Путин: Россия газ нархини Украинага босим сифатида ишлатмайди


Россия президенти Владимир Путин (чапда) ва Газпром ширкати раҳбари Алексей Миллер.

Россия президенти Владимир Путин (чапда) ва Газпром ширкати раҳбари Алексей Миллер.

Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг Газпром ширкати раҳбари билан ўтган учрашувда Кремль газ нархидан Украинага босим ўтказиш дастаги сифатида фойдаланмаслигини билдирди.

Путин Газпром раҳбари Алексей Миллерга Украина Россиядан олаётган газ учун қўшнилари билан бир хилда ҳақ тўлаши кераклигини айтди.

Ўтган йили Россияниг Украинага газни жаҳон бозоридаги нахдан қарийб 100 доллар қимматроқ сотишни бошлагани танқидга сабаб бўлганди.

Шунингдек, Россия президенти Газпром барча ҳамкорларига, айниқса Украина шарқидаги ҳудудларга газни узлуксиз етказиб берилишини таъминлаши кераклигини айтди.

Алексей Миллер Россия Украина билан газ шартномасидан "ол ва тўла" шартини олиб ташлаганини маълум қилди.

Бу шартга кўра, Украина шартномада кўрсатилган газ кўламига, етказиб берилиши ёки берилмаслигидан қатъий назар, тўлиғича ҳақ тўлаши керак эди.

Украина 1 апрелдан бошлаб Россия газининг бир минг куб метрини арзонлаштирилган нархда - 247 доллардан сотиб олмоқда.

XS
SM
MD
LG