Линклар

Украина Хавфсизлик Хизмати (УХХ) мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Януковичга қарши янги жиноий иш очди.

Бу гал Виктор Янукович,унинг юқори мансабли издошлари ва Конституциявий суд судьялари ҳокимиятни ноқонуний эгаллашда айбланмоқда.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги қошидаги люстрацияга оид қонунни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳнинг раиси Карл Волох Facebook орқали маълум қилди.

Волохнинг таъкидлашича, ўхшаш жиноий иш Украина тарихида ҳали кузатилмаган.

Януковичга нисбатан Украинада ҳозирга қадар бир неча жиноий иш очилган.

Киевдаги туман судларидан бири уни сирттан қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарган.

Януковичга Интерпол орқали қидирув эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG